Австралиянинг собиқ бош вазири Тони Эббот ва унинг тарафдорлари маст ҳолатда муштлашиб, собиқ иш офисини вайрон қилди. Бу ҳақда, Times нашрининг маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Австралия парламенти аъзолари маълум қилишича, фаррошлар аъзоларнинг ишхонасидан бош вазир хонасида бўлган мармар столнинг бўлакларини топган.
Таъкидланишича, тартиббузарликда Эбботнинг ўзи ва унинг ҳукуматига аъзо бўлган бир-неча вазирлар иштирок этган.
Бундан аввалроқ, Австралия бош вазири Тони Эббот, мамлакатнинг Либерал партияси раҳбари лавозими бўйича ўтказилган ички овоз беришда ўзининг узоқ муддатли рақиби Малкольм Тернбулга мағлуб бўлганлиги сабабли, Австралия бош вазири лавозимидан кетиши ҳақда маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Австралия ҳукумати вазирлари 14 сентябрь, душанба куни мамлакат бош вазири Тони Эбботга истеъфо бериши тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этган эди.
Изоҳ (0)