Европа Иттифоқи 18 октябрь, якшанба куни Эрон Ислом республикасидан барча санкцияларни олиб ташлашга қаратилган зарур процессуал чораларни қабул қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълумотига таяниб хабар берди.
Шу билан бир пайтда, унинг сўзларига қараганда, Эрон ядро дастури келишуви доирасида зиммасига олган мажбуриятларни бажармагунча, ушбу чора амалга оширилмайди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама 18 октябрь куни Эрон ядро дастури юзасидан эришилган келишувга мувофиқ унга нисбатан қўлланилган Америка санкцияларини олиб ташлаш учун барча зарурий қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш ҳақида топшириқ берди.
Изоҳ (0)