Италия суди 1716 йилда Италиянинг Брентонико қишлоғида жодугарлик учун боши танасидан жудо этилган Мария Бертолетти Толдинининг ишини қайтадан кўриб чиқади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
Маҳаллий тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, 60 ёшли Мария Бертолетти Толдини ноёб аёл бўлган. У фарзанди йўқ, бева аёл бўлган.
Ҳужжатларга кўра, у бир қатор жиноятлар, жумладан, болаларни ўлдириш, маҳаллий токзорларга зарар етказиш, бидъат ва куфр тарқатишда айбдор деб топилган. У, ҳаттоки, беш ёшли болани пишлоқ қайнаб турган дошқозонга ташлаб юборганликда айбланган.
Толдини омма олдида боши танасидан жудо қилиниб, ёқиб юборилган. Маданият вазири Квинто Канали бу ҳодисани асоссиз равишда содир этилган қотиллик деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)