Апеннин яриморолидаги ноқулай об-ҳаво натижасида Италияда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Италиянинг ANSA ахборот агентлигининг маълум қилишича, сўнгги икки қурбон – 70 ёшли эркак ва аёл кучли жала ёмғирлари натижасида юзага келган селдан қаттиқ зарар кўрган Беневенто шаҳридан топилган. Шаҳар ҳокими офат оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун ҳарбийлар етиб келади, дея эълон қилган.
Кучли жала ёғинлари билан бирга юзага келган циклон, Апеннин яриморолининг марказий ва жанубий қисмини ишғол қилган. Римга олиб борувчи йўлларда Аниене дарёсининг хавфли тошқини юзага келганлиги тўғрисида хабар берилмоқда. Эҳтиёт чораси сифатида, айрим марказий ҳудудларда мактабларнинг ёпилиши эълон қилинди.
Синоптиклар бераётган маълумотларга кўра, ёғаётган ёмғирлар яқин кунларда қисқа муддатга тўхтаб, келаётган ҳафтанинг бошида яриморолга яна қайтади.
Изоҳ (0)