Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати ҳарбий полиция раҳбарияти аскар ва офицерларга хизмат чоғида смартфон ва планшетлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳужжатга кўра, ушбу тартибга бўйсунмаслик оғир қоида бузиш ҳисобланиб, ҳарбий хизматчига нисбатан турли даражадаги текширишларни ўтказишга асос бўлади.
Буйруқ муаллифларининг фикрига кўра, смартфонларда мавжуд WhatsApp каби дастурлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги турли чатлар ўзининг қулайлигига қарамасдан, хизмат мақсадларида фойдаланилмаслиги керак.
«Бу мажбуриятларни бажаришга халақит беради, шунингдек, хавфсизлик, хизмат сифати ва унумдорлиги масалаларини шубҳа остига қўяди», — деб ҳисоблайди штат ҳарбий полицияси.
Изоҳ (0)