«Олтин бутса» совринини тўртинчи марта «Реал Мадрид» аъзоси Криштиану Роналду қўлга киритди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар беради.
Маълумотларга қараганда, Роналдуга шу ҳафта 2014—2015 йилги мавсум учун «Олтин бутса» соврини топширилади. Маросим 13 октябрь, сешанба куни Мадридда бўлиб ўтади. Бу Роналду учун тўртинчи «Олтин бутса» бўлади (2008, 2011, 2014 ва 2015).
Шу тариқа, 30 ёшли футболчи бу соврин тарихида яққол рекордчига айланади.
Испания чемпионатининг ўтган мавсумида Роналду 35 учрашувда 48 та гол муаллифига айланган.
Изоҳ (0)