Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий африкалик олимлар ва талабалар ҳеч қандай ёқилғи ёки ёнувчи суюқликларсиз, бир марта сиқилган ҳаво энергияси билан сув (пневмогидравлик) ракетасини ҳавода 830 метргача кўтаришга эришди. Gizmodo’нинг хабар беришича, шундай қилиб 2007 йил АҚШда ўрнатилган аввалги рекорд (623 метр) ортда қолдирилди.

Фото: Gizmodo

Фото: Gizmodo

Ракета минимал бюджет асосида оддий деталлардан тайёрланган. Қурилма оғирлиги атиги бир ярим килограмм бўлса-да, борт компьютери, видеокамера, парашют ва ракетани ҳаракатга келтириш тизими билан таъминланган.

Учириш вақтида ракета 550 килограмм куч ишлаб чиқарди (бу ўрта катталикдаги автомобилни кўтариш учун етарли куч) ва ярим сониядан камроқ вақт ичида соатига 550 километрлик тезликка эришди (бундай тезлик билан у футбол майдонини сониянинг тўртдан уч қисмида кесиб ўтиши мумкин).

Изоҳ
Асосий янгиликлар