Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Саудия Арабистони бошлиқ араб коалициясининг Яманнинг Дамар вилоятидаги тўй маросимига берган авиазарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Исёнчи хусийларнинг тарафдорлари томонидан ташкил этилган тўй маросимига берилган авиазарба натижасида уч келин ва икки куёв вафот этгани айтилмоқда. Ҳозирча коалиция кучлари мазкур ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

Сентябрь ойи охирида Моха порт-шаҳри яқинидаги Ал-Вахга манзилгоҳидаги икки тўй чодирига бир неча снаряднинг тушиши натижасида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди. Саудия Арабистони бошлиқ коалиция мазкур ҳужумга алоқадор эканлигини рад этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар