Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Компьютерлар, қидирув тизимлари ва мобил телефонларга ҳаддан ташқари кўп боғланиб қолиш хотирани ўтмаслаштиради. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Фото: IBT

Фото: IBT

Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Бельгия ва Голландияда олиб борилган тадқиқотларда олти мингга яқин киши иштирок этди. Респондентларнинг 33 фоиздан ортиғи керакли маълумотни ёдга олиш учун ўз хотираси эмас, балки компьютерга мурожаат қилишини билдирди.

Британиялик респондентларнинг фақат 45 фоизи уйидаги эски телефон рақамини эслай олган бўлса, 29 фоизи ўз фарзандлари ёки ҳамкасбларининг телефон рақамларини ёддан айтиб бера олган, холос.

Психологларнинг фикрича, ахборот излаш тенденсияси ўз-ўзидан узоқ муддатли хотиранинг кучайишига халал беради ва охир-оқибат «рақамли амнезия» деб аталадиган ҳолатга сабаб бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар