«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорликда «Кексалар ва ногиронларни ижтимоий, маънавий ҳамда моддий қўллаб-қувватловчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ёритган энг яхши таҳририят ва журналист» танловини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди маълум қилди.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди номига танловда қатнашиш учун эркин хат;
- таҳририятлар учун – газета ёки журналларда 2015 йил давомида эълон қилинган ННТ фаолияти ёритилган ижодий ишлар рўйхати (шу жумладан, электрон шаклда);
- журналистлар учун – газета ёки журналларда 2015 йил давомида эълон қилинган ННТ фаолияти ёритилган ижодий ишлар рўйхати ва матни ёки нусхаси (шу жумладан, электрон шаклда).
Танловда Ўзбекистонда фаолият юритаётган босма ОАВ, журналистлар, ННТ вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Танлов Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг қуйидаги манзилида қабул қилинади: Тошкент шаҳри, 100049, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй. (Ёки uznntfond@umail.uz, уз.nntma@umail.uz upzero1992@yandex.ru электрон почтасига).
Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.ngo.uz сайти ёки +99871 233-52-41/233-35-26/233-24-92 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Изоҳ (0)