30 сентябрь, чоршанба куни Европа оғир ташувчиси Ariane-5 Куру (Франция Гвианаси) космодромидан фазога парвоз қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Парвозни бошқариш марказидан хабар қилишларича, орадан ярим соат ўтиб, «стандарт геостационар орбита»га Sky Muster ва ARSAT-2 телекоммуникация йўлдошлари олиб чиқилган. Иккала йўлдошнинг умумий оғирлиги 9417 килограммга тенг.Sky Muster Австралиянинг NBN алоқа компанияси учун самога кўтарилди. Бу йўлдош Австралия ҳудуди ва мамлакат атрофидаги ороллар, жумладан, Норфолк ва Кокос ороллари ҳудудларини катта тезликда ишлайдиган интернет алоқаси билан таъминлайди. Австралия учун бу йўлдош жуда катта аҳамиятга эга. Чунки у мамлакатга овлоқ туманларда ҳам сифатли интернет алоқаси ўрнатиш имконини беради. Шу жумладан, мамлакат мактаб таълим тизимини янада яхшилайди ва масофадан туриб тиббий маслаҳатлар олиш имконини беради.
Sky Muster 7,4 тонна бўлиб, шу пайтгача фазога кўтарилган телекоммуникация йўлдошларининг энг оғири саналади.
ARSAT-2 телекоммуникация йўлдоши эса Аргентинанинг геостационар алоқа компанияси ARSAT учун мўлжалланган. У Жанубий, Марказий ва Шимолий Америка мамлакатларидаги интернет, телефон, телевидение ва маълумотларни узатиш сифатини яхшилашга қаратилган.
Изоҳ (0)