Мобил қурилмаларга безак беришга ихтисослашган Россиянинг Feld & Volk компанияси iPhone 6s’нинг чекланган коллекциясини тақдим этди. Бу ҳақда Luxurylaunches хабар беради.
Double Carbon ва Dark Graphite моделларини безатишда углерод толаси, титан ва ёғочнинг қимматбаҳо турларидан фойдаланилган. Дизайн Colette француз бутиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.
Смартфон нархи ҳозирча маълум қилинмади. Компания маҳсулотларининг ўртача нархи 120 мингдан 370 минг рублгача баҳоланади.
Изоҳ (0)