Польша сейми президентга мамлакат шимолида жойлашган Редзиковода АҚШ ракетага қарши базаси қурилишида техник келишувни ратификация қилиш учун ваколат берди. Бу ҳақда Польша радиоси тарқатган маълумотларга асосланиб, «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Қарорни 422 депутат маъқуллаган, уч депутат қарши чиққан ва беш депутат бетараф бўлган.
Келишилган режага мувофиқ 2016 йилда Редзиково қишлоғида базани қуриш ишлари бошланади. 2018 йилда у ерда ўрта узоқликда учувчи СМ-3 ракетали мобил батареялари жойлаштирилади.
Изоҳ (0)