«Россия 1» телеканалида «Главная сцена» («Бош саҳна») мусиқавий шоусининг иккинчи мавсуми бошланди. Унда бошловчи сифатида иштирок этаётган Наргиз Зокирова «Газета.ru»га шоу ҳақидаги фикрини билдирди.
Аввалроқ Наргиз Зокированинг Эрнест Мацкявичюс билан ушбу кўрсатувга бошловчилик қилиши маълум қилинган эди.
«Янги мавсумда шоуга бироз ўзгартиришлар киритилган, бироқ улар глобал даражадаги ўзгаришлар эмас. Жюри аъзолари аввалгидек жуда қаттиққўл, бунинг учун мен уларни чуқур ҳурмат қиламан. Томошабинларни жуда кўп қизиқарли дақиқалар кутмоқда. Қатнашчиларга маслаҳатим – максимал даражада тайёр бўлиш ва зарбаларда ҳам ўзини тута олишнинг уддасидан чиқиш. «Главная сцена» каби жойда артист том маънода мукаммал бўлиши лозим», — деди Наргиз Зокирова.
« ‘Голос’ лойиҳасида мен ҳам худди ҳозирги шоу қатнашчиларидек эдим. Улардан кам ҳаяжонланмаганман. Бошловчи ролида эса ҳозирча ўзимни бироз ноқулай сезаяпман, бу мен учун жуда қийин синовдир. Шоу иштирокчилари билан бирга барчасини қайтадан бошимдан кечираяпман», — деб қўшимча қилди қўшиқчи.
Изоҳ (0)