Яман пойтахти Сано шаҳрида жойлашган масжидлардан бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, портлаш махсус ускуна ёрдамида шиа жангарилари назорати остидаги полиция академияси ёнидаги Блили масжидида ҳаракатга келтирилган.
Портлаш Қурбон ҳайити ибодати адо этилаётган пайтда содир этилган. Тиббиёт хизмати ходимларининг айтишича, қурбон бўлганлар сони 15 нафардан кам эмас.
Изоҳ (0)