Ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида 15—17 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқандда ICT Expo 2015 Анъанавий ахборот технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма иштирокчилари сони Тошкентда 120, Самарқандда 50 та компанияни ташкил этди. Тошкентда уч кун ва Самарқандда икки кун давом этган кўргазмага 18 мингдан зиёд киши ташриф буюрди. Бир неча йиллар давомида, кўргазмадаги иштироки доирасида, Ucell компанияси стенди «Энг кўп ташриф буюрилган» стенд сифатида эътироф этилган. Анъанага кўра, бу йил ҳам Ucell стенди Самарқандда бундай номга эришди. Ўз навбатида, ушбу мукофот миллионлаб абонентларнинг Ucell’га ишониши ва уни танлашини билдиради.
Истеъмолчилар сегменти департаменти директори Агшин Гажиев Ucell’нинг кўргазмадаги иштирокини қуйидагича изоҳлади: «Биз ҳар йили Ucell’нинг янги ва илғор технологиялари, маҳсулотлари ва қулай сервисларини намойиш қилиш учун кўргазмада қатнашамиз. Шунингдек, кўргазма жонли диалог шаклида абонентлар билан мулоқотда бўлиш, уларнинг истаклари билан яқинроқ танишиш имконини беради. Бу йил ҳам бизни Самарқандда «Энг кўп ташриф буюрилувчи стенд» сифатида танлашди, бу шундан дарак берадики, истеъмолчиларнинг бизга нисбатан қизиқиши нафақат пойтахтда, балки мамлакат ҳудудларида ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Биз ишонч билан айта оламизки, компаниямизга нисбатан ишонч юқори даражада турибди. Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Олдинда бизни куз кутиб турибди — демакки, абонентларимизнинг севимли компаниясидан кўп мулоқот ва қизиқарли акциялар тақдим этилади».
Бу сафар ҳам Ucell’нинг креатив жамоаси кўргазмадаги иштирокига оригинал тарзда, ва мобил технологиялар соҳасидаги сўнгги замонавий трендларни ҳисобга олган ҳолда ёндашди. Ucell компаниясининг Самарқанддаги стенди ташрифчиларни жорий оммабоп хизматлар, шунингдек, корпоратив мижозларга мўлжалланган таклифлар билан ўзига жалб қилди. Тошкентдаги Ucell стенди қизиқарли танловлар ва ўзининг энг оммабоп мавзуси — Интернет билан эсда қолди. Бу йил Ucell стендидаги деярли барча фаолликлар Интернетга: Ucell’нинг манфаатли тариф режалари туфайли юзага келган ҳаммабоплик ҳамда унинг чексиз имкониятларига бағишланди.
Ucell компанияси ҳар бир абонентга брендни танлаганлиги ва унга ишонганлиги учун миннатдорлик билдиради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)