Чили соҳилларида 6,3 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ер қимирлаши 18 сентябрь, жума куни Тошкент вақти билан 14:10 да қайд этилди. Зилзила эпимаркази Валпараисо шаҳридан 90 километр шимоли-ғарбда жойлашганлиги аниқланди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълум қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Чили марказий соҳилларида 17 сентябрга ўтар кечаси юз берган 8,3 магнитудали зилзила кучли цунамини келтириб чиқарди. Бир миллиондан зиёд киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)