Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Мустақиллик куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси элчихонасида тантанали брифинг бўлиб ўтди, деб хабар беради «Knews.kg».
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов барча йиғилганларни байрам санаси билан табриклади ва Қирғизистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги мамлакатнинг асосий ютуғи эканлигини таъкидлаб ўтди.
«Ўзбекистон ўз олдига дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириш ва аҳолига муносиб даража ва сифатдаги ҳаёт тарзини яратишдек юқори мақсадни қўйди», — деди элчи.
Шундан сўнг у қирғизистонликларни ўтган Қирғизистон Мустақиллик куни билан табриклади ва мамлакатнинг гуллаб-яшнашини тилади.
Изоҳ (0)