2015 йилнинг 18—20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ жамоалари ўртасида Дэвис Кубоги доирасида Жаҳон босқичига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. 17 сентябрь куни Тошкентдаги City Palace меҳмонхонасида мазкур учрашувга қуръа ташланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Унга кўра, 18 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Стив Жонсонга қарши кортга чиқади. Фаррух Дўстов эса Жек Сок билан куч синашади.
19 сентябрь куни жуфтликлар баҳси ўтказилади. Истомин ва Дўстов дуэти Жонсон ва Куэрри жуфтлигига қарши кортга тушади. 20 сентябрь куни Денис Истомин Жек Сок билан, Фаррух Дўстов эса Стив Жонсон билан баҳс юритади.
Изоҳ (0)