Ўзбекистонда яқиндагина стартаплар ҳақида гапира бошлашди. Бозорда бир нечта муваффақиятли лойиҳалар аллақачон бор (улар ҳақида кейинги постларда сўзлаб берамиз), ҳозир эса бозоримизга қандай стартаплар етишмаётганини муҳокама қиламиз.
Самолёт ва поездларга онлайн тарзда чипта сотиб олиш мобил дастури
Темирйўл кассаларидаги узун навбатлар ҳар кимнинг таъбини хира қилади, бутун дунёда эса электрон чипталар сотиб олишга ўтиб бўлишган.Кино, концерт ва бошқа тадбирларга онлайн тарзда чипта харид қилиш бўйича мобил дастур
Тан олинг, кинотеатрга олдиндан бориб, навбатда туришдан кўра, чиптани интернет ёки мобил дастур орқали бемалол сотиб олиш ва жой етмай қолишидан хавотирланмаслик анча қулай.Таом етказиб бериш бўйича лойиҳалар
Сўнгги 3—4 ой ичида Тошкентда таом етказиб бериш бўйича еттита лойиҳа пайдо бўлди. Кўрамиз, улардан қайсилари «яшаб» кетар экан, ушбу соҳанинг энг яхши вакиллари ҳақида эса алоҳида гапириб берамиз. Етказиб бериш мавзуси — пойтахтимиз учун жуда истиқболли бўлиб, одамлар бундай хизматлардан фаол равишда фойдаланади.Болаларга ўқиш-ёзишни ўргатадиган мобил дастурлар
Ўзбек тилида болаларга ўқиш-ёзишни ўргатадиган сифатли ва ранг-баранг мобил дастурлар йўқ. Бу классик стартап эмас, бироқ бундай лойиҳаларни ҳам монетизация қилиш мумкин.Аста-секинлик билан хизматлар соҳасида (такси буюртма қилиш, супермаркетдан маҳсулотлар етказиб бериш хизматлари, дорихоналардан дори қидириш дастури) стартаплар пайдо бўлмоқда. Бозор ривожланмоқда, электрон тижорат ишлаб кетди ва яхши лойиҳалар йилдан йилга кўпайиб боради.
Изоҳ (0)