Тожикистонда ўтказилган махсус операция давомида мудофаа вазири собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода йўқ қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС» мамлакат қуролли кучларидаги манбасига таяниб.
Маълумотларга қараганда, исёнчи генерал билан бирга унинг бир нечта тарафдорлари ҳам ўлдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни рўй берган Тожикистоннинг Рамит дарасидаги ҳарбий тўқнашувларда «Альфа» махсус бўлинмаси қўмондони Рустам Амакиев ҳалок бўлди. Шу урушнинг ўзида «Альфа»нинг яна бир жангчиси ва алоҳида топшириқли мобил отряднинг икки аъзоси нобуд бўлган.
Изоҳ (0)