Mercedes-Benz узоқ йўл босиш захирасига эга бўлган электромобилни лойиҳалаштирмоқда: янги машина бир марта электр билан тўйингач, 500 километр йўл босиши мумкин. Бу ҳақда компания илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўлинмаси раҳбари Томас Вебер маълум қилди, дея хабар берди «3dnews.ru».
Mercedes-Benz вакили янги электромобил «яқин орада дунё юзини кўриши»ни таъкидлаб ўтди. Автомобильлар оламида бу жумла бир неча йилларни ҳам англатиши мумкин.
Изоҳ (0)