Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшовчи Бхану Пракаш ўзининг селфига тушиш қобилиятини ошириш мақсадида ишдан бўшади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
У америкалик футболчи Патрик Петерсоннинг соатига 1449 та селфидан иборат жаҳон рекордини янгилашга қарор қилди.
24 ёшли Бхану 18 сентябрга қадар соатига 1800 та селфи кўрсаткичига эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Айнан ушбу кунда у жаҳон рекордини янгилашга расман уриниб кўради. Бугунги кунда у соатига 1700 та селфи олишга муваффақ бўлди.
Бхану Пракаш шаҳар шифохонасида кичик илмий ходим бўлиб ишлар эди.
Изоҳ (0)