Ўзбекистонда Хитойнинг Meizu компаниясига тегишли Meizu M2 mini смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». У Meizu M2 Note LTE-смартфонининг кичрайтирилган версиясидир.
Смартфон корпуси ялтироқ пластикдан ишланган. Шунингдек, у тўрт ядроли Cortex-A53 процессори, 5 дюймли экран, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ ички хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 2500 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Meizu M2 mini Android 5.1 асосидаги Flyme OS 4.5 операцион тизимида ишлайди.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида смартфонни 900 минг сўмга харид қилиш мумкин. Таққослаш учун, Meizu M2 Note 1 миллион сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)