Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, кейинги ҳафта бошларида Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида кундузги об-ҳавонинг бирданига 8—10 даража пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кузатилмайди. 11—13 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 13—18 даража, кундузи 30—35 даража атрофида бўлади. 14 сентябрдан эса кечки об-ҳаво кўрсаткичи 10—15 даража, кундузи 22—27 даражани ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда 11—13 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 33—38 даража бўлса, 14 сентябрдан 25—30 даражагача пасаяди.
Тоғли ҳудудларда оз миқдорда ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ (0)