Хитойнинг Сзянсу вилояти Янчжоу шаҳри шифокорлари аёлнинг ошқозонидан 15 сантиметрли қошиқни чиқариб олди. Бу ҳақда The Shanghaiist хабар беради.
Ван шарифли хитойлик 27 ёшли аёлнинг сўзларига қараганда, у тушлик вақтида лағмон билан бирга қошиқни ҳам ютиб юборган. Ҳодисанинг қандай юз берганлиги маълум қилинмади.
Шифокорлар аёлнинг ички аъзоларига шикаст етказмасдан тиббий асбоблар ёрдамида қошиқни уни ошқозонидан чиқариб олиш учун икки соат вақт сарфлади.
Изоҳ (0)