Австралияда бир неча йил давомида сурувидан ажралиб қолган қўй 40 килограмм меринос юнг берди, деб хабар беради «РИА Новости».
Крис лақабли улкан қўй Канберра шаҳри чеккасидаги қишлоқ ҳудудидан топилиб, ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича маҳаллий ташкилотга жойлаштирилди. Қўйнинг юнги шунчалик ўсиб кетган эдики, у зўрға ҳаракатланарди. Ёнларида осилиб ётган 47 сантиметр қалинликдаги юнг унинг ҳаётига хавф туғдирган.
Ўзининг вазнидан ҳам оғирроқ бўлган юнгни қирқиш учун қўйга оғриқсизлантирувчи дори юборишга тўғри келди. Ортиқча юнгни олиб ташлаш бўйича операция 45 дақиқа атрофида давом этди. Натижада 40,4 килограмм юнг тўпланди. Бу эса норасмий рекорд ҳисобланади.
Изоҳ (0)