27 сентябрь куни Ер аҳолисининг кўпчилик қисми ноёб астрономик ҳодиса – супер Ойнинг тўлиқ тутилишини кўриши мумкин, деб хабар беради «Сегодня.ua».
1 сентябрь, сешанба куни NASA’нинг маълум қилишича, сўнгги марта бундай ҳодиса 1982 йилда кузатилган бўлиб, кейингиси 2033 йилда юз беради.
Ойнинг тўлиқ тутилишини Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Африка, Осиёнинг ғарбий қисми ва Тинч океани ҳудудининг шарқий қисмидан туриб кузатиш мумкин. Супер Ой 14 фоизга каттароқ ва 30 фоизга ёрқинроқ кўриниши туфайли ушбу ҳодисанинг ажойиб таассурот қолдирувчи манзара касб этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)