Австралиянинг Рокгемптон шаҳрида она 17 ёшли гиёҳванд ўғлини ушлаб туриш учун пўлат қафас ясади, деб хабар беради The Daily Mail.
Бу қурилмани ясаш учун у уч минг доллар сарфлади. Шу тариқа аёл ўғлининг гиёҳванд моддаларни сотиб олишига халақит бериш ҳамда ўзига ва атрофдагиларга зиён етказишини олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Унинг сўзларига қараганда, ўғлининг ўз жонига қасд қилишга ўндан ортиқ уринишидан сўнг, мамлакатнинг реабилитация марказлари уни қабул қилишдан бош тортган.
«Келажакда ҳақиқий қамоқхонага тушгандан кўра, ҳозир онам ясаган қафасда ўтирганим яхшироқ», — дейди ўсмир.
Изоҳ (0)