Болгариянинг Пловдив шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича 19-жаҳон чемпионати давом этяпти, деб хабар берди «Оламспорт».
Мусобақада 100 га яқин давлатдан энг сара даян усталари иштирок этяпти. Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада иштирок этмоқда.
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Беҳруз Саидов кумуш медални қўлга киритди. Аббос Абдуллажонов ва Шаҳзод Мустафоевлар бронза медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)