АҚШ ва Жанубий Корея 28 август куни КХДР чегаралари яқинида икки ҳафта давом этган қўшма ҳарбий машғулотларни якунламоқда, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Йиғинларда АҚШнинг 30 минг, Жанубий Кореянинг 50 минг нафар ҳарбий хизматчиси, авиация ва оғир артиллерия иштирок этди. Шимолий Корея жанговар снарядлар қўлланилган ушбу машғулотларни провокация деб атаб, иттифоқчилар шу йўл билан КХДРга ҳужум режасини ишлаб чиқаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий ва Жанубий Корея чегарадаги можаро бўйича 24 август куни битимга эришган эди. Унга биноан, Корея республикаси ҳарбийсизлаштирилган ҳудуд яқинида овоз кучайтиргичлардан эшиттириш узатишни тўхтатишга рози бўлган, КХДР эса ўт очишлар учун узр сўраган.
Изоҳ (0)