Шимолий Таиландда кутилмаганда қутуриб кетган фил ўзининг йўл бошловчисига (махут) тишларини санчиб, хитойлик сайёҳлар оиласини чангалзорга олиб қочди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса 26 август, чоршанба тонгида Чиангмай вилоятидаги филлар сайёҳлик лагерида юз берди. Устидаги саватда хитойлик сайёҳлар оиласи бўлган фил, кутилмаганда саватни тушириб ташлашга урина бошлади. Уни тинчлантиришга уринган махутга фил икки марта тишларини санчиб олди ва сайёҳларни ўрмонга олиб қочди.
40 ёшли махут воқеа жойида ҳалок бўлди. Лагер ходимлари икки соатдан сўнг филни топишга ва хитойлик оилани қутқаришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)