Буюк Британиянинг таниқли нашрларидан бири бўлган The Independent газетасининг сайтида ЕЧЛ қуръасига бағишланган мақолада Қозоғистоннинг «Астана» клуби Афғонистон вакили сифатида қайд этилган, деб хабар қилмоқда «Arena.uz».
Мақолада «Манчестер Сити» клуби учун қуръанинг яхши ёки ёмон бўлиши хусусида сўз юритилган. Муаллиф Қозоғистоннинг «Астана» жамоаси, шунингдек, «ПСВ» ва «Олимпиакос» «шаҳарликлар» учун энг яхши квартет бўлиши мумкинлигини қайд этган.
«УЕФА коэффициентларига кўра ‘Астана’ турнирнинг энг кучсиз клуби ҳисобланади. Афғон клуби АПОЭЛни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратиб гуруҳ босқичига чиққан. Клуб ЕЧЛ гуруҳ босқичида Афғонистон шарафини ҳимоя қилаётган тарихдаги биринчи жамоа», — дейилади мақолада. Маълум вақт ўтганидан кейин Афғонистон номи Қозоғистонга ўзгартирилган.
Изоҳ (0)