Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида нуфузли ресторан эгаси тўй ўтказиш харажатларини тўламагани учун келинни гаровга олди, дея хабар бермоқда «Nur.kz». Бу ҳақда келин-куёвнинг ўзи таҳририятга мурожаат этган.

Фото: freedeskwallpapers.com

Фото: freedeskwallpapers.com

Бўлажак куёв кредитга пул олиб, қиммат ресторанда 150 киши учун тўй тантанасини ўтказган. Kелин-куёв харажатнинг 70 фоизини олдиндан тўлаган, қолган қисмини меҳмонлар берган тўёнадан тўлаб юбормоқчи бўлган.

Бироқ тўйга таклиф қилинган меҳмонларнинг баъзилари келмай қолгани учун, тўёна миқдори келин-куёв кутганидан камроқ бўлди, натижада улар ресторан эгасидан бироз қарз бўлиб қолди. Тўй тугагач, тадбиркор қолган пулни дарҳол беришни талаб қилди, эртаси кунгача ҳам кутишни хоҳламай, куёв қарзни қайтаргунича келинни гаровга олди.

Куёв келин ўрнига машинасини гаров сифатида қолдирмоқчи бўлганида, ресторан эгаси унамади ва оқ либосдаги келинни эрталабгача ресторанда ушлаб ўтирди. Саросимадаги куёв машинасини ярим нархига сотиб, пулини келтиргачгина, келинни қўйиб юборишди.

Орадан бироз вақт ўтгач, келин-куёв ресторан эгасининг бу хатти-ҳаракати жиноят эканлигини тушунди ва уни судга беришга қарор қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди