Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги «Олти қаҳрамон» маҳалласи ҳудудида ҳашар йўли билан «Камолот боғи» номли маданият ва истироҳат боғи қурилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Боғни қуриш ташаббуси билан туман ҳокимлиги чиқди. Ишлаб чиқилган режага мувофиқ, бу ерда болалар учун аттракционлар ўрнатилди, айвон ва 2500 кишини сиғдира оладиган амфитеатр қурилди. Ҳозирда боғда сўнгги ишлар якунланмоқда.
Уч гектарлик жойни эгаллаган боғ ҳудудида сунъий кўл, кўплаб фавворалар, тол, каштан, қарағай, арча, япон софораси сингари манзарали дарахтлар, турли гуллар мавжуд. Кўл ва фаввораларни сув билан таъминлаш мақсадида чуқурлиги 215 метрлик артезиан қудуғи қазилган.
Изоҳ (0)