Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондондаги Вестминстер саройи соатининг қўнғироқ овози сўнгги икки ҳафта ичида 6—7 сонияга илгарилаб кетди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: theguardian.com

Фото: theguardian.com

Минора соати одатда янги соат киришидан 27 сония аввалроқ бонг уради, бироқ сўнгги пайтда бу тахминан 35 сония олдинроқ рўй берди.

Ушбу хатолик ҳақида BBC Radio 4 радиостанцияси ходимларининг кузатувлари орқали маълум бўлди. Улар соат сигнали роппа-роса 18:00 да тугайдиган радиоэшиттиришнинг якунланиш вақти билан мос тушмаётганини сезган.

Радиостанция бу ҳақда минора соатининг ишлаши учун жавобгар мутахассисларга маълум қилди, улар соатнинг юришини тўғрилаш ишларини бошлаб юборди.

Нашр таъкидлашича, Вестминстер саройидаги соат ва у жойлашган минора кўпинча янглиш равишда «Биг-Бен» деб аталади, аслида эса соат механизмидаги қўнғироқлардан биригина бундай номга эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди