Ўзбекистон Президенти томонидан 21 август куни имзоланган қонунга биноан, меъёрий ҳужжатлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари – масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий корхоналар ва кредит бюролари муҳрга эга бўлиши мажбурийлиги тўғрисидаги бандлар ўзгартирилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Эндиликда ҳужжатларда муҳр бўлиши мажбурийлиги тўғрисидаги талаб у мавжуд бўлган тақдирида қўйилиши лозимлигига ўзгартирилди.
Шундай қилиб, кичик тадбиркорлик субъектлари учун энди муҳрга эга бўлиш мажбурий эмас, аммо улар муҳрга эга бўлишга ҳақли.
Изоҳ (0)