Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Qingdao Airlines авиакомпаниясида ортиқча вазнга эга бўлган стюардессалар ишдан бўшатилмоқда ёки парвоздан четлатилмоқда. Бу ҳақда компания ходимларидан бирининг айтганларига таяниб, The South China Morning Post хабар берди.

Фото: news.mail.ru

Фото: news.mail.ru

Авиакомпания матбуот хизмати компанияда ходимларнинг бўйи ҳамда вазнига оид қоидалар мавжуд бўлса-да, айнан шу сабаб кимдир ишдан бўшатилгани ёки учишдан четлатилганини қатъиян рад этди. Qingdao Airlines қоидаларига кўра, компанияга 30 ёшга тўлмаган, бўйи 165-172 сантиметр, вазни эса 50 дан 68 килограмгача бўлган аёллар қабул қилинади.

Хитой фуқаролик авиацияси маъмурияти ходимларга ортиқча вазни туфайли интизомий чоралар кўрилишига йўл қўйиб бўлмаслиги, бу инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши ҳақида баёнот берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда