Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд — дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, тарихий Сўғдиёна давлати марказидир. Бугунги кунда шаҳар Ўзбекистон ва дунё ўртасидаги кўприкка айланиб, Регистон майдонини яна бир марта «Шарқ тароналари» Х халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш учун тақдим этди.

Фото: Ucell

Фото: Ucell

TeliaSonera Компаниялари Гуруҳига кирувчи ва Ўзбекистон бозорида алоқа хизматларини тақдим этувчи Ucell компанияси мамлакат маданий мероси ва қадриятларини фаол равишда қўллаб-қувватлайди. Жорий йилда Ucell «Шарқ тароналари»нинг алоқа ҳамкорига айланди.

Фестиваль ва Ucell компаниясининг ўхшаш жиҳатлари кўп. Фестиваль турли давлат халқларининг маънавий оламини акс эттиради, Ucell ҳам худди фестиваль каби одамларни тинчликка, дўстликка ва маданий алоқага чорлайди. Йил сайин унинг кўлами, иштирокчилари сони ортиб бормоқда. Жорий йилда дунёнинг 65 дан ортиқ давлатидан артистлар, бундан ташқари, маҳаллий ва чет эл ОАВлари вакилларининг ташриф  буюриши кутилмоқда.

Ucell компанияси Ўрта Осиё минтақасидаги ушбу жозибали мусиқий воқеликка ранг-баранглик бахш этиш мақсадида бир қатор ташаббусларни тайёрлаб қўйган.

2015 йил 20 августдан 2015 йил 9 сентябргача бўлган даврда Ucell компанияси фақат фестиваль меҳмонлари ва иштирокчилари учун «Sharq Taronalari» тарифини ишга туширди. Ушбу тарифга уланганлар Ўзбекистон бўйича 500 дақиқа ва 50 та SMS, халқаро қўнғироқлар учун 50 дақиқа ҳамда 500 Мб интернет-трафигига эга бўлади.

Ucell компанияси ҳақи олдиндан тўланадиган пакетларга уланган абонентлари учун ижтимоий тармоқларда танлов ўтказди. Ғолиблар байрамона Самарқандга ташриф буюриб, 29—30 август кунлари Регистон майдонидаги чиқишларнинг гувоҳига айланади.

Компания, шунингдек, фестиваль қатнашчилари учун Ucell’нинг «Ҳис-туйғуларга энг бой ва унутилмас чиқиш» номинацияси бўйича диплом ва эсдалик совғалари кўринишида махсус мукофотларни тайёрлаб қўйди.

«Биз худди Фестиваль каби мулоқот ва маданий алмашув кўприги ҳисобланамиз. Ва биз, албатта, Ucell катта мусиқий форумнинг кичик бир бўлагига айланганидан хурсандмиз. Фестиваль ҳамкори сифатида ўз коммуникация совғамизни таклиф қилдик. Меҳмонлар ва иштирокчилар қулайлиги учун онлайн режимида чет элдаги дўст ва қариндошлар билан ёрқин таассурот ва ранг-баранг лаҳзаларни бўлишиш имконини берувчи ‘Sharq Taronalari’ махсус тарифи ишлаб чиқилди. Меҳмонхоналарда Ucell мобил операторлари ишлайди, улар махсус тарифга улайди ва компания хизматлари ҳақида ўз вақтида ахборот беради. Биз мамлакат нуфузини халқаро даражада ошириб, Ўзбекистон бойлигини бошқа мамлакатлар халқларига кўрсатиб беришга ҳисса қўшишдан бениҳоя мамнунмиз», — дея Ucell’нинг фестивалдаги иштирокини изоҳлади Ucell Корпоратив коммуникациялар департаменти директори Родика Вербенюк.

«Шарқ тароналари» ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. У энг муҳим тадбирлардан бири бўлиб, анъанага кўра, асосий воқеалар қадимий шаҳарнинг қоқ маркази — Регистон майдонида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида барча халқаро меҳмонлар учун Ўзбекистон халқининг маданий-маънавий мероси кўз-кўз қилинади, «Шарқ халқлари мусиқий маданиятининг муштараклиги» мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади.

Фестиваль чоғида ўзбек миллий либослари, миллий мусиқий асбоблар, арт-бозор кўргазмалари ташкил этилади. Фестивалнинг ўзи беш кун давом этади, у катта гала-концерт билан якунланади, унда танлов ғолиблари қатнашади. Ушбу улкан мусиқий шоу Шарқ ўрта аср меъморчилик обидалари билан ўралган Регистон майдонида очиқ осмон остида ўтказилиб, ҳар сафар бутун дунёдан кўп сонли кишиларни тўплайди ва ажойиб акустикаси, энг яхши безаклари, қизиқарли кўргазмалари ва кўплаб иштирокчилари билан ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади