Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика йўлларидаги хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши мамлакат чегарасидаги жангарилар ҳақидаги миш-мишларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ бир қатор ОАВларда Чеченистон ва Ингушетия чегарасида жангариларни қидириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
«Бу миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз республика йўлларидаги ҳалокатларни ва ўлим ҳолатларини камайтириш учун йўл ҳаракатини тартибга солувчи инспекторлар фаолиятини кучайтиришга мажбур бўлдик», — дейди Қодиров.
Изоҳ (0)