Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг учувчисиз самолёти Сурия жануби-ғарбидаги Ал Кунайтра шаҳрида бир автомобилга авиазарба бериши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Исроил мудофаа армияси расмий вакили Питер Лернернинг сўзларига кўра, ҳужумнинг мўлжали 20 август куни Исроилга ракета отишда айбдор деб топилган «Ислом жиҳоди» гуруҳи фаоллари бўлган.
Ҳодиса Голан тепаликларидаги ўт очишни тўхтатиш чизиғи яқинида содир бўлган. Сурия матбуоти хабарига кўра, қурбонлар «қуролсиз тинч аҳоли вакиллари» бўлган.
Изоҳ (0)