Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нуфузли Forbes журнали 2015 йилнинг энг кўп ҳақ олувчи актрисалари рўйхатини эълон қилди. «Корреспондент.net» хабарига кўра, рейтингда «Очлик ўйинлари» фильми юлдузи Женнифер Лоуренс биринчи бўлди.

Фото: archery360.com

Фото: archery360.com

Қайд этишларича, ёш актриса 2014 йилнинг июнидан 2015 йилнинг июнига қадар 52 миллион доллар ишлаб топган.

Иккинчи ўринни Скарлетт Йоханссон эгаллаган — ўтган бир йил давомида унинг иштирокидаги иккита катта лойиҳа — «Қасоскорлар» фильмининг иккинчи қисми ва «Люси» фантастик жангари фильми экранларга чиқди.

Йоханссон сўнгги бир йил давомида 35,5 миллион доллар ишлаб топди. Кучли учликни тўлдирган Мелисса МакКарти эса, жами 23 миллион доллар гонорар олган.

2015 йилнинг энг кўп ҳақ олувчи актрисалари ўнлиги

  1. Женнифер Лоуренс – 52 миллион доллар
  2. Скарлетт Йоханссон - 35,5 миллион доллар
  3. Мелисса МакКарти – 23 миллион доллар
  4. Бинбин Фань – 21 миллион доллар
  5. Женнифер Энистон – 16,5 миллион доллар
  6. Жулия Робертс - 16 миллион доллар
  7. Анжелина Жоли ва Риз Уизерспун – 15 миллион доллар
  8. Энн Хэтауэй ва Кристен Стюарт – 12 миллион доллар
  9. Кэмерон Диас – 11 миллион доллар
  10. Гвинет Пэлтроу – 9 миллион доллар
2014 йилги рейтингда биринчи бўлган Сандра Буллок бу сафар ҳатто ўнликка ҳам кира олмади. Сўнгги бир йил давомида таниқли актриса 8 миллион доллар ишлади, холос.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги маълум қилинди 
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазирининг телефон рақамига кунига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди