Орландо Блум «Кариб денгизи қароқчилари»нинг бешинчи қисмида суратга тушади. Бу ҳақда Walt Disney Studios Motion Picture Production студияси президенти Шон Бэйли маълум қилди, дея хабар беради «Vozduh.afisha.ru».
«Кариб денгизи қароқчилари: марҳумлар эртак айтмайди» фильмида Блумнинг қаҳрамони —«Учар голланд» кемасининг капитани Уилл Тернернинг ўғли билан муносабатлари акс этади.
Бешинчи қисм 2017 йил ярмида экран юзини кўриши айтилмоқда.
Изоҳ (0)