Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш, шунингдек, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш учун ариза юбориш имкониятини берувчи янги хизматлари ишга туширилди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун Ягона порталда махсус электрон шаклдаги ариза тўлдирилиши лозим.
Хизмат натижаси бўлиб туман (шаҳар) газ таъминоти ташкилоти мутахассисининг аризада кўрсатилган манзилга бориш куни ва вақти ҳақида аризачига маълумот тақдим этиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)