Нью-Йорк штатининг ғарбида жойлашган Рочестер шаҳрида юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса 19 август, чоршанба куни кечқурун Boys and Girls Club жамоат ташкилоти биноси яқинида содир бўлди. Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча маълум қилинмади.
Воқеа жойига полиция етиб келди. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.