Тошкент ҳокимияти қошидаги Ободонлаштириш бош бошқармаси 2016—2021 йилларда жами қиймати 16,5 миллиард сўмдан ортиқ махсус транспорт техникаси ва механизация воситаларини сотиб олади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Қарорга кўра, кўрсатилган даврда бошқарма 40 та комбинацияланган машина (қор тозалаш, суғориш, қум сочиш), 14 та қор ортгич машина, 8 та тротуар тозаловчи машина, 1 та қор эритувчи машина ва 2 та шох кесувчи машинага эга бўлади.
Бундан ташқари, 13 та «СамАвто» автобуслари, 15 та тандемли ғалтак машина, 13 та гидравлик станция, 1 та йўл фрезаси ва бошқаларни сотиб олиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)