16 август куни Райҳоннинг синглиси Насиба ўзининг курсдоши Жамшид Нигмановга севиб-севилиб турмушга чиқди. Уларнинг ҳар иккиси тиббиёт соҳасида ўқийди. Кундуз кунги маросимларда «Шаҳзод» гуруҳи солисти Рашид Ҳолиқов хизматда бўлгани маълум бўлди. Никоҳ кечасининг суратларини «Sayyod.com» тақдим этди.
Унда хонанда Акбар ва Нилуфар Сотиболдиева бошловчилик қилди.
Маросим аввалида кичкина машинада тўйхонага жажжи келин ва куёвчалар ролидаги болачалар кириб келди.
Экранда Жамшид ва Насибанинг болаликдаги видеолавҳалари биргаликда монтаж қилиниб, видео кетма-кетлик қилингани намойиш қилинди.
Насибанинг дугоналари унга атаб қўшиқ куйлаб, ўзига хос табрик-клип тақдим этишгани экранда намойиш этилди.
Райҳон шодлигини баҳам кўриш учун келган барча ҳамкасбларини Райҳон қўллаб-қувватлаб рақсга ҳам тушди, мана шундай чироқлар тушириб ҳам турди ва ўша қистир-қистирларда ҳам иштирок этди.
«Божалар» гуруҳи репертуаридаги «Жамшид» ва «Насиба» қўшиқлари шу куни янграб, келин-куёвни рақсга чорлади.
Райҳоннинг ҳамкасб дугоналаридан бири Лола.
Сардор Раҳимхон даврани жуда қизитди.
Шохруҳхон қай тарзда даврани қиздирганини суратлардан кўриш мумкин.
Муниса эса даврани ловуллатиши сир эмас.
Райҳоннинг махсус «Келинчак» қўшиғига келин-куёв махсус рақсни тақдим этди.
Раъно Ярашева «Келинсалом»ни ўтказгач, фотиҳа берилди.
Изоҳ (0)