General Motors компанияси хавфсизлик тизимидаги носозлик туфайли Chevrolet Cobalt автомобилларининг 2010 йилги модель қатори вакилларини чақириб олишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «3Dnews.ru».
Қайд этилишича, ушбу автомобилларда электр симлари нотўғри ўрнатилгани туфайли йўл-транспорт ҳодисаси вақтида ҳайдовчи томонидаги хавфсизлик ёстиқчаси ишламаслиги мумкин. Ҳозирча камида бир марта шундай ҳолат кузатилган. Жами 73 400 та Cobalt чақирилган бўлиб, носозлик GM сервис марказларида бепул тузатиб берилади.
Таъкидлаш лозимки, Takata хавфсизлик ёстиқчилари билан боғлиқ муаммо GM’дан бошқа компаниялар автомобилларида ҳам кузатилмоқда. Жами 53 миллионта сотилган машинада шундай муаммо бўлиши мумкин. Honda, Nissan, Fiat Chrysler, Toyota, BMW, Mazda, Ford, General Motors, Subaru ва Mitsubishi каби ишлаб чиқарувчилар носоз ёстиқчаларни ўрнатгани маълум бўлган.
Изоҳ (0)