Япония бош вазири Синдзо Абе мамлакат капитуляция қилинганининг 70 йиллигига бағишланган нутқида Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳаракатлари учун ундан азият чеккан барчадан кечирим сўради, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Мамлакатимиз чуқур англаган ҳолда ўтган жаҳон урушидаги ҳаракатлари учун чин қалбдан кечирим сўрайди. Ҳукуматнинг тарих масаласидаги ушбу позицияси ўзгаришсиз қолади», − деди у.
Шу билан бирга, Абе можарода иштирок этмаган келажак авлод доимий кечирим сўраш юкини ўз елкасида кўтариб юрмаслиги лозимлигини маълум қилди. «Биз ушбу урушга алоқаси бўлмаган болаларимиз, невараларимиз ва ундан кейинги авлод кечирим сўрашга мажбур бўлишига йўл қўймаслигимиз керак», − деди Япония бош вазири.
Изоҳ (0)