Мельбурнлик модель Алина Лиманинг таъкидлашича, Роналду унга йигити борлигидан хавотирда эмаслигини айтган ва тренажёрдаги машғулотидан сурат юборишини сўраган. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар берди.
Кейин эса суҳбат қуйидагича давом этган:
- Лима: Йигитим бундан хурсанд бўлмайди.
- Роналду: Қизалоқ, буни ҳеч ким билмайди.
- Лима: Ростданми?
Лима йигити билан боришини айтганида Роналду қуйидагича жавоб берди:
«Ҳа, зўр бўлар эди. Аммо буни амалга ошириш қийин. Мен уни билишни истамайман. Фақат ўзингизни кўришни истайман», − деб ёзади Роналду WhatsApp орқали.
«Реал» суперюлдузи Криштиану Роналду австралиялик моделнинг бир неча марта рад жавобини беришидан шокка тушган.
Изоҳ (0)